Хорижлик мутахассислар фикрича, мамлакатимизда фуқаро авиацияси ишини тартибга келтириш Евростандартларга мос келади. Брюсселда бўлиб ўтган Қозоғистон делегациясининг Еврокомиссия, Парвоз хавфсизлиги Европа агентлиги ва ташкилотга аъзо давлатлар вакиллари билан учрашувида шундай баёнот берилди.
Шунингдек, Европа комиссияси бугун кунда Европага павроз қилишда Қозоғистон авиакомпаниялари учун бирор чеклов йўқлигини билдирди. Мамлакатда фуқаро авиациясини тартибга келтириш модели 2019 йилдан йўлга қўйилган ва хавфсизлик жиҳатидан жаҳондаги энг пешқадам ёндашувларни ўз ичига олади. Шу жумладан, авиация ходимларининг маҳорати, техника фойдаланишга яроқлилиги, лицензияланиш бўйича амалга оширилган ишлар кўрсатиб ўтилди. Қозоғистон Авиация маъмуриятининг янгиланган тузилмаси юқори баҳоланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси