Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон аҳлини Амал байрами билан табриклади

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон аҳлини Амал байрами билан табриклади

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон аҳлини Амал байрами билан табриклади. Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Давлат раҳбари тилаклари баён этилди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

– Барчамизни Наврўздан дарак – Амал куни билан табриклайман! Бу кунни байрам қилиш – азалий анъанамиз, у қадимий урф-одатларимизни қайта тиклашга хизмат қилади, у маданиятимизнинг бир қисми. Бугунги кунда миллий қадриятларимиз ва ўзига хослигимиз эътироф топяпти. Янги йил барчамизга бахт ва фаровонлик келтирсин! 

Абдумалик Сарманов таржимаси.