Мамлакат инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва савдони ривожлантириш. Парламент қуйи палатаси депутатлари янги қонун лойиҳасини маъқуллади. Халқаро тотувлашиш шартномалари тўғрисида БМТ конвенцияси ратификация қилинди. Мажилис депутатлари фикрича, қабул қилинган қарор суддан ташқари медиацияни такомиллаштиришга қаратилган қадам бўлди. Конвенция фақат турли давлатларга тегишли икки ёки ундан ортиқ компаниялар ўртасидаги халқаро баҳс-мунозараларга оид, дея аниқлик киритди Адлия вазири Қанат Мусин. Унинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси турли тижорат ташкилотлари ўртасида халқаро шартномалар тузилишига ёрдам беради. Шу тариқа Қозоғистоннинг халқаро бозорлардаги имижига ижобий таъсир кўрсатади. Таъкидлаш лозимки, конвенция 2020 йил 12 сентябрда кучга кирган. Уни Хитой, АҚШ, Корея, Ҳиндистон ва бошқалар, жами 55 давлат имзолаган. Шундан 7 таси мазкур ҳужжатни ратификациялади ва тасдиқлади.
Қанат Мусин, Қозоғистон Республикаси Адлия вазири:
- Конвенциядан мақсад унга аъзо давлатлар ҳудудида медиация туфайли эришилган халқаро шартномаларнинг бажарилишини таъминлашдан иборат. Шу кунгача медиация натижасида тузилган шартномаларга риоя этилишини таъминловчи бирорта самарали механизм йўқ эди. Тегишлича, мунозара қилаётган томонлар тотувлик шартномасини тан олиш ва ижро этиш юзасидан бошқа юрисдикция судига мурожаат қила олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси