Қозоғистон президент Қосим-Жўмарт Тўқаев раҳбарлиги остида илгарилашда давом этади, фуқароларига тўлиқ ғамхўрлик қилади. Халқаро кузатувчи Леонид Млечин таъкидлашича, Қозоғистон етакчиси кучли дипломат сифатида жаҳонга танилган. У кенг қамровли халқаро фаолият юритган. Хусусан, бир муддат БМТ Бош котиби ўринбосари, МДҲ давлатлари Вазирлар кенгаши раиси, ШҲТ давлатлари Вазирлар кенгаши раиси бўлган.
Леонид Млечин, халқаро кузатувчи:
- У жуда иқтидорли инсон, менимча, табиатан дипломат қилиб яратилган. Жуда катта тажрибага эга. Қозоғистонни дунё сиёсий саҳнасида танитган. Қандай раҳбарлик қилаётганига қараб, ташқи сиёсатга катта эътибор беришини кўриш мумкин. Жаҳон сиёсий арбоблари билан мулоқот қила олади, чунки, энг аввало, арбобларни яхши танийди. Жуда билимли, жаҳонда юз бераётган воқеаларни синчиклаб кузатиб борувчи, қобилиятли дипломат.
Абдумалик Сарманов таржимаси