Мамлакатимизнинг Шимолий Қозоғистон вилоятида тошқинга қарши тадбирлар фаол олиб бориляпти. Ҳукумат раҳбари шу ишлар билан танишди. Энг аввало, Ўлжас Бектенов Сергеев сув омборида бўлди. Бу ерда сув оқими сониясига 6 минг кубометрдан зиёдроқ даражани ташкил қилиши қайд этилган. Тортилган сув оқими 4 минг етти юз куб метрдан ошади. Шу билан бирга, гидроиншоотнинг тўлганлик даражаси охирги 50 йилдаги максимал даражадан икки баравар кўп.
Шуғаип Ибатуллин, «Казводхоз» директори:
- 2023 йилда хавфсизлик декларациясини олганмиз. Таҳлил натижалари ва текширув баённомасига кўра, гидроиншоотларнинг техник ҳолати қониқарли. Ҳозирги пайтда сув қуйилиши 4 метр 15 сантиметрни ташкил этади. Тошқинлар бошланганидан бугунги кунга қадар 1,5 миллиард кубометр сув оқиб ўтди, кунлик ҳажм 529 миллион кубга тенг. Ўйлаймизки, тошқинлардан ўта оламиз, айни пайтда, сув сатҳи барқарорлашган.
Тошқинга қарши тадбирларга 3 минг одам жалб қилинган
Дарвоқе, аввалроқ Бош вазир Есиль дарёсида сув тошган тақдирда минтақада тошқин юз бериш хавфининг олдини олиш ва минималлаштириш учун барча кучларни сафарбар этиш бўйича топшириқ берган эди. Тўғонларни мустаҳкамлашда ёрдам бериш учун минтақага пойтахтдан минглаб ҳарбий хизматчилар юборилган. Бу ишларга жами бўлиб, тахминан уч минг киши жалб этилган. Улар орасида, жумладан, волонтёрлар, ҳокимият ходимлари, шунингдек, хусусий ташкилотлар вакиллари бор. Умуман, вилоятдаги вазият ҳукуматнинг алоҳида назоратида турибди, минтақада шошилинч штаб куну тун иш олиб боряпти.
Ўлжаc Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Шахсий таркиб ишга тушгани кўриниб турибди. Ва Миллий гвардия, академия ҳам. Полкни кучайтириш айтилди. Мудофаа вазирлиги келади, шу сабабли, кучлар етарли. Ҳозир сафарбарлик ўта муҳим. Жиддий талафотларга йўл қўймаслик учун 2-3 кун қаттиқ ишлаш керак. Сув тошиши турган гап. Бундан қочиб бўлмайди. Биринчи навбатда, одамлар жабр кўрмаслиги лозим.
Абдумалик Сарманов таржимаси.