Қосим-Жўмарт Тўқаев Озарбайжон Президентига табрик телеграммаси юборди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Озарбайжон Президентига табрик телеграммаси юборди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Озарбайжоннинг 2024 йилда иқлим ўзгариши бўйича фаолият майдонини белгиловчи БМТ конвенцияси 29-конференцияси ўтказиладиган мамлакат этиб сайланиши муносабати билан Президент Илҳом Алиевга табрик телеграммаси юборди. Давлат раҳбари таъкидлашича, бу қарор мамлакатнинг халқаро саҳнада нуфузи юксаклигини, Озарбайжоннинг самарали ва  илғор сиёсати тан олинаётганини, унинг глобал иқлим кун тартибидаги мақсадларга содиқлигини кўрсатади. Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТ иқлим саммити муваффақиятли ва натижали бўлиши учун Қозоғистон ҳар томонлама ёрдам беришини кўрсатиб ўтди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.