Қозоғистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон Европага ТЭМ электр қуввати экспорт қилади

Қозоғистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон Европага ТЭМ электр қуввати экспорт қилади

Қозоғистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон Европага ТЭМ электр қуввати экспорт қилиш бўйича лойиҳа тайёрлайди. Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, ушбу давлатлар қўшма корхона очиш тўғрисида келишиб олди. У «яшил» энергияни Марказий Осиё республикаларидан Озарбайжон орқали Европа давлатларига етказиб беради. Бундан ташқари, энергетик алмашинув - «яшил» водород ва «яшил» аммиак ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ҳамда тегишли инфратузилма яратиш юзасидан техник топшириқ тайёрлаш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузилади. Сўнгра томонлар энерголойиҳани рўёбга чиқаришни асословчи ҳужжатлар тайёрлаш бўйича тендер ўтказади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.