МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ўтказилди

МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ўтказилди

Хавфсизликни таъминлаш, сув захиралари, гуманитар ўзаро алоқалар, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигини ривожлантириш устуворликлари. Бугун Астанада бўлиб ўтган МДҲ га аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашида ушбу ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. Тадбир Қозоғистон Президенти раислигида тор ва кенг таркибда ўтказилди. Ушбу коронавирус пандемиясидан кейин ўтказилган дастлабки тўлақонли МДҲ саммити самарали бўлди, дея таъкидлади Қосим-Жўмарт Тўқаев.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Ҳужжатларни имзолаш жараёни якунланди. Биз йиғилишимиз самарали ўтдеб бемалол айта оламиз. Ҳужжатлар қабул қилишдан ташқари, делегация раҳбарлари, менимча, МДҲ доирасида ўзаро ҳамкорлик ҳамда халқаро масалалар юзасидан юзасидан кенг қамровли мунозаралар олиб борди. Шу аснода айтилган конструктив таклифлар ва кўриб чиқилган ҳужжатлар МДҲ майдонида ҳамкорликнинг янада кенгайиши ва такомиллашишига хизмат қилиши шубҳасиз. Ва бундан барчамиз манфаатдор бўлишимиз аниқ, деб ҳисоблайман.

Таъкидлаш лозим, МДҲ га аъзо давлатлар етакчилари 2023-2025 йилларга мўлжалланган Терроризм ва экстремизмга қарши курашда биргаликда иш юритиш тўғрисида дастурни имзолади. Иқлим ўзгаришлари ва маданият соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида иккита баёнот берилди. Коррупцияга қарши кураш хусусида ҳужжат имзоланди. Шунингдек, мамлакатлар ҳудудида эркин савдо, идоралар хизматлари кўрсатилиши, инвестициялар киритиш бўйича фаолият бўйича шартнома тайёрлаш бўйича иш фаоллашади. МДҲ доирасида кузатувчилар ва ҳамкорлар мақоми ишлаб чиқилади. Ташкилотга раислик Қирғизистонга ўтказилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси