Қозоғистон Миллий терма жамоаси Париж Олимпиадасига тайёр. Миллий Олимпиада қўмитаси президенти Геннадий Головкин Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевга берган ҳисоботида соҳадаги таълимий дастурлар ва қўмитанинг халқаро фаолияти ҳақида ҳам гапирди. Халқаро Олимпиада қўмитаси, Осиё Олимпиада кенгаши, бошқа давлатлардаги ҳамкорлар билан алоқалар яхшиланиб боряпти. Миллий Олимпиада қўмитаси спортчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор беряпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.