Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларни ташвишлантираётган саволларга жавоб беради. Қозоғистон Президенти фожиали январь воқеалари сабаблари ва оқибатларини тилга олади. Шунингдек, мамлакатда ўтказиладиган сиёсий ва ижтимоий ислоҳотлар ҳақида гапиради. Суҳбат давомида республиканинг етакчи ташқи сиёсий ҳамкорлари билан муносабатлари ҳам тилга олинади. Давлат раҳбари билан суҳбатни соат 20:30 да «QAZAQSTAN» Миллий каналида томоша қила оласиз. «Qazaq TV», «Хабар» ва «Хабар 24» каналлари соат 00:20 да такрорий намойиш қилади.