2029 йилга бориб Қозоғистон электр қувватига бўлган ички эҳтиёжини қоплайди

2029 йилга бориб Қозоғистон электр қувватига бўлган ички эҳтиёжини қоплайди

2029 йилга бориб Қозоғистон электр қувватига бўлган ички эҳтиёжини қоплайди. Бу давргача республика жами 6,7 ГВт қувватга эга 68 та лойиҳани ишга туширади. Жорий йилда энергия ишлаб  чиқариш 621 МВтга ортиши кутиляпти. Шу жумладан, 9 та ТЭМ объекти 455 МВт қувват беради. 2026 йилда 8 та, 2027 йилда 13 та ва 2028 йилда учта “яшил” энергетика объекти фойдаланишга топширилади. Ҳукумат йиғилишида тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, соҳада сунъий интеллектдан фойдаланилади. Астана хаб технопарки билан сунъий идрок ечимларини синаш ва ишга тушириш тўғрисида меморандумлар имзоланган. Улардан иккитаси самарадорлигини исботлади. Бош вазир қатор топшириқлар берди. Шулардан бирига кўра, 2026 йил охиригача ягона иссиқлик-энергетика мажмуаси бошқаруви ишга туширилиши зарур.


Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:


- Ушбу тизим онлайн-мониторинг қилиш орқали энергетика объектларининг ишончли ишлашини таъминлашга қаратилган. Энергетика, Сунъий интеллект ва Молия вазирликлари 2026 йил охиригача Ахборот хавфсизлиги марказини ишга тушириши, ёнилғи-энергетика мажмуаси соҳасида инфокоммуникация инфратузилмаси оператори иш бошлашини таъминлаши керак. Мазкур тизим соҳа субъектларининг киберхавфдан муҳофаза қилиниши учун керак. Рақамлаштириш — энергетика самарадорлигини ошириш ва электроэнергетика соҳаси ишончли ишлаши учун асосий воситадир.


Абдумалик Сарманов таржимаси