Мамлакатга шу кунгача бир
триллион тенге миқдорида ноқонуний ўзлаштирилган ва олиб кетилган маблағлар
қайтарилди. Шундан 600 миллиард доллари хорижга чиқиб кетганди. Қозоғистон Бош
вазири Сенат йиғилишидан кейин ўтказилган брифингда маълум қилишича, бу жараён қабул
қилинган тегишли қонунга мувофиқ олиб бориляпти. Ва у Давлат раҳбарининг
сиёсий, иқтисодий ислоҳотларининг мантиқий давоми бўлиб ҳисобланади. Эндиликда
Ҳукумат маблағнинг республика иқтисодиётига хизмат қилишини таъминлаши зарур.
Алихан Смаилов, Премьер-Министр РК:
- Бу активлар ижтимоий соҳада,
инфратузилма лойиҳаларида ишлатилади, янги иш ўринлари яратиш учун ишлаб
чиқаришга инвестиция қилинади. Маблағни қайтаришнинг кўнгилли ва мажбурий шакли
бор. Мажбурий тартибда амалга оширилган тақдирда, суд орқали амалга оширилади. Қонун
қайси шахсларга дахл қилиши аниқ кўрсатилган. Унга маъмурий имкониятларидан
фойдаланган ҳолда активларни ноқонуний ўзлаштирганлар киради. Ҳалол ишлаган бизнес
бу масалада хавотирланишига ўрин йўқ.
Абдумалик Сарманов таржимаси.