Мамлакат иқтисодиётни карбонсизлаштириш йўлидан боряпти, 40 йил ичида углерод нейтраллигига эришади. Республика 12 йил ичида 6,5 гигаватт қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш, жаҳон бўйлаб уран етказиб беришни кенгайтириш ниятида. Давлат раҳбари ушбу йўналиш истиқболларини айтиб ўтди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси президенти:
- Мамлакатимиз табиий уран қазиб олиш бўйича жаҳонда биринчи ўринда турибди. Биз мамлакат ичида ядро ёнилғиси компонентларини ишлаб чиқарамиз. Хавфсизликка риоя этган ҳолда атом энергиясидан фойдаланишни кенгайтириш учун тегишли имкониятларга эгамиз. Фикримизча, бу минтақа ва глобал даражада савдо-инвестицияларни ривожлантириш учун истиқболли йўналиш.
Мамлакат иқтисодиётини карбонсизлаштириш ва углерод нейтраллигига эришиш борасида салмоқли қадамлар ташланди. Қозоғистон МДҲда биринчи бўлиб Париж шартномасини ратификация қилди, Ишлаб чиқаришни “яшил”лаштириш доктринасини қабул қилди. Чучук сув етишмаслигига эътибор қаратилган.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси президенти:
- БМТ маърузасига кўра, 2050 йилга бориб, иқлим ўзгариши туфайли 5 миллиард нафардан зиёд одам чучук сув тақчиллигига дучор бўлади. Бу эса бутунжаҳон озиқ-овқат, энергетика таъминоти, шаҳар ва экология тизимларига таъсир кўрсатади. Бунинг олдини олиш учун сиёсатдан бошқа соҳаларда ҳам самарали фаолият юритиш керак. Сайёрани сақлаб қолиш учун ҳар сафаргидан зиёд инвестиция талаб қилинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси