Ўқишда давом этамиз! Қозоғистонда болалар ва ёшлар китобхонлиги йили яна икки йилга узайтирилди. Маданият ва спорт вазирлигида ишонч билан маълум қилишича, мазкур ташаббус бугунги кунда қаламкашларнинг ривожланиши ва оёққа туришига хизмат қилади. Барча кўзда тутилган тадбирлар 2023 йилгача давом эттирилади. Сўздан ишга – жорий йилда болалар ва ёшлар китобхонлиги йили доирасида 168 та ижтимоий аҳамиятли китоб 492 минг экземпляр ададда чоп этилди ва бепул тарқатилди. Шундан 34 таси мамлакатимиз ёзувчилари қаламига мансуб. Барча нусхалар республикадаги давлат кутубхоналарига берилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси