Сенаторлар Қозоғистонда рақамли активлар саноатини ривожлантиришни муҳокама қилди. Депутатлар ва давлат органлари вакиллари таъкидлаганидек, тегишли қонун қабул қилинганидан сўнг мамлакатда майнерларга 70 та лицензия берилган, 400 мингдан ошиқ жиҳоз-ускуна бирлиги қайд этилган, 12 та криптобиржа ишлаб турибди. Бундан ташқари, АХММ да 27 та рақамли актив провайдери фаолият юритади. Миллий Банк раиси ўринбосари бозорни тартибга солиш ва инвесторлар муҳофазаси борасида қонунчиликка киритилган тузатишлар пакетини тақдим этди. Сармоядорларни ҳимоялаш учун тартибга солувчи криптовалюта айланишига ижозат берадиган ҳужжатлар рўйхати, провайдерлар томонидан мижоз операциялари бўйича ўтказиладиган рақамли актив хизматларига лимит ва чекловлар ўрнатади. Бу криптовалюта айланмасини соядан чиқариш, шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоясини мустаҳкамлаш учун шароит яратади. Берик Шолпанқулов айтишича, рақамли молиявий активларни айланмага киритиш ва инфратузилма барпо этиш янги тоифадаги рақамли воситалар ишга туширилишини кўзда тутади.
Берик Шўлпанқулов, Қозоғистон Республикаси Миллий Банки раиси ўринбосари:
- Хуллас, рақамли молиявий активларнинг уч тури жорий этилиши мўлжалланган. Биринчи тури – пул келадиган асосий активи стейблкойн бўлган рақамли молиявий активлар. Ишлаб чиқариш шарт-шароитларига талаблар ва стейблкойнларни сўндириш Миллий банк томонидан белгиланади. Иккинчиси – базавий активи сифатида молиявий воситалар, молиявий актив, мулкий ҳуқуқ, маҳсулот ёки бошқа мулк бўладиган рақамли молиявий активлар. Учинчиси – электрон-рақамли форматда рақамли платформада чиқариладиган молиявий воситалар.
Абдумалик Сарманов таржимаси

