Қозоғистонда тераностика фаол ривожлантирилади. Ядровий тиббиётнинг ушбу йўналиши бир вақтнинг ўзида онкологик ва бошқа касалликларга ташхиси ҳамда терапиясини ўз ичига олади. Астанада бўлиб ўтган халқаро илмий-амалий конференцияда ушбу йўналиш муҳокама қилинди. Президент иш бошқармаси касалхонаси биносида Қозоғистон, Грузия, Арманистон, Россия, Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг етакчи мутахассислари тўпланди. Улар қаторида онкологлар, радиохимиклар, урологлар, клиник физиклар ва нурлантириш орқали ташхис қўйиш экспертлари бор. Икки кун давомида мастер-класслар ўтказилади, радиофармпрепаратлар, касалликлар ташхиси ва уларни даволашга доир замонавий усуллар намойиш қилинади. Шу жумладан, аутоиммун, онкологик, кардиологик ва эндокрин касалликлар бўйича тажриба алмашилади.
Павел Румянцев, тиббиёт фанлари доктори, онколог-радиолог, тераностикани ривожлантириш ҳамжамияти президенти, Санкт-Петербург:
- Мен турли фанлар орасидаги ўзаро ҳамкорлик тажрибасини баҳам кўришни истардим. Бу йўналиш барча куч ва билимларни, жарроҳлар, патологлар, молекуляр радиологларни бирлаштирмасдан самара бериши қийин. Энг аввало билимларимизга таянган ҳолда илгарилашимиз, пешқадамлар тажрибасини ўзлаштиришимиз, креативликни ривожлантиришимиз, ёшларга билим беришимиз зарур. Мана шундай мажмуавий масала олдимизда турибди.
Қозоғистон келгуси уч йилда жаҳоннинг етакчи позитрон-эмиссион томография, циклотрон ишлаб чиқариш ва ядро тиббиёти марказларида ўнлаб мутахассисларни ўқитиши зарур. Яқин кунларда биринчи гуруҳ халқаро тажрибани ўзлаштириш учун йўлга чиқади.
Айгуль Садуақасова, Президент клиникаси ядро тиббиёти маркази раҳбари:
- Жорий йилда МАГАТЭ ташкилоти ёрдамида махсус лойиҳа иш бошлади. Ташхислар учун янги радиофармацевтика препаратлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш билан боғлиқ иш лойиҳа ютиб олинди. 20 дан зиёд физик, химик, ядро ишлаб чиқариши мутахассислари таълим олади. Физиклар, химиклар, шифокорларни билимларни ўзлаштириш учун жўнатамиз. Асосан Европанинг Швеция, Германиядаги марказлари билан ҳамкорлик қиламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.