Ўтган йили Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги товар айланмаси 6 миллиард долларга етди. Яқин келажакда икки томонлама савдо ҳажми 10 миллиард долларни ташкил этиши кутиляпти. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Туркия Миллий мажлиси раиси Нуман Куртулмуш икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилди. Томонлар Туркий давлатлар ташкилоти, шунингдек, бошқа халқаро ташкилотлар доирасида алоқаларни чуқурлаштириш ҳақида гаприришди. Давлат раҳбари парламент дипломатиясининг аҳамиятини алоҳида кўрсатиб ўтди. Ўз навбатида Нуман Куртулмуш савдо, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалигидаги имкониятларни тилга олди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев сентябрь ойида Астанада бўлиб ўтадиган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида турк спортчилари фаол қатнашишига ишонч билдирди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Бугунги учрашувимиз икки давлат ўртасида Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланган куннинг 30 йиллиги арафасида ўтаётгани ҳам рамзий аҳамиятга эга. Яқинда ҳамкасбим Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали суҳбатлашдик. Доимий контактдамиз. Мамлакатларимиз ўртасидаги мулоқот мунтазам давом этяпти. Туркия Қозоғистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари бешлиги ва инвесторлари ўнлигига киради.
Нуман Қуртулмуш, Туркия Миллий Мажлиси раиси:
– Қозоғистон – боболаримиз туғилган замин, туркийлар дунёсини бирлаштирувчи маънавий устоз бўлган Хожа Аҳмад Яссавийнинг ватани. Эртага биз Туркистондаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қиламиз, Хожа Аҳмад Яссавий номли Халқаро қозоқ- турк университетида конференция ўтказамиз. Сизнинг раҳбарлигингизда Қозоғистон тараққиётнинг янги босқичига кириб бормоқда. Самарали сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар ўтказиляпти. Буларнинг ҳаммаси ватанингиз фаровонлигига хизмат қилишига ишонаман. Туркия ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланиб боради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

