Сўнгги йилларда Қозоғистон ва Қатар турли соҳаларда икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтирди, ҳуқуқий база яратди, қатор йирик инвестициявий лойиҳаларни ишга туширди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ушбу араб давлатининг мамлакатимиздаги
элчиси Абдулла бин Ҳусайн Жобирни қабул қилди. Президент суҳбат давомида Қатар давлатини умумий мақсадлар ва фаолият
бирлаштириб турувчи республикамизнинг энг яқин ҳамкорларидан, деб атади. Давлат раҳбари Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад ал Тонийга фахрий меҳмон сифатида Астанада бўлиб ўтадиган
ШҲТ саммитини қўллаб-қувватлагани ва унда қатнашиш нияти учун миннатдорчилик
билдирди. Элчи илиқ қабул учун миннатдорчилик
билдирди ва Дохининг турли йўналишларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди. Суҳбатдошлар савдо, иқтисод,
энергетика ва соғлиқни сақлаш соҳалари ҳамкорлик истиқболларини
муҳокама қилишди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси