Кўчма тиббий ташхис
билан боғлиқ маҳаллий стартап чорак миллион доллар ҳажмида хорижий инвестиция
жалб этишга муваффақ бўлди. Янги очилган, соғлиқни сақлаш билан боғлиқ
айти-компанияга араб жамғармаларидан бири маблағ киритишга қарор қилди. Сармоя
лойиҳанинг технологик қисмига сарфланади. Таъкидлаш лозимки, стартап вакиллари
фикрича, бу капитал Қозоғистонда ривожланиш ва ташқи бозорларга чиқиш
имкониятини беради. Шу кунларда Астана ва Алматида яшовчилар уйда ўтирган ҳолда
компания хизматидан фойдаланиши мумкин. Келажакда бундай хизматлар бошқа
шаҳарларда ҳам ташкил қилинади. Стартап
2022 йилдан буён ишлаб турибди, ўтган вақт мобайнида мижозлар уйдан чиқмаган
ҳолда 10 минг марта таҳлил топширган. Ёш жамоа кўчма ташхис бозорининг камида 15
фоизини эгаллаш ниятида.
Тота Сматова, Кўчма
тиббий ташхис лойиҳаси асосчиси ва бош директори:
- Келгуси йилда Қозоғистонда
ривожланишда давом этамиз. Мақсадимиз: лойиҳанинг техник қисмини
такомиллаштириш, кўчма ташхисларга эътиборни жамлаш, одамлар учун таҳлил
топшириш, саломатлигини кузатиб бориш осон бўлишига эришиш. Уйларга бориб, чек-ап
қиламиз, яъни кичик таҳлил пакетларини амалга оширамиз. Ҳозирда асосий йўналиш
- Қозоғистон. Аммо стартап халқаро бозорда ҳам эътибор қозонди. Буюк Британия, Бирлашган
Араб Амирликлари бозорини ҳам ўрганишда давом этамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.