БМТ Бош Ассамблеяси Семипалатинск минтақасини реабилитация қилиш тўғрисида резолюцияни бир овоздан қабул қилди. Ҳужжат халқаро ҳамжамиятни жабрланган аҳолини даволаш, атроф-муҳитни тиклаш, минтақа иқтисодиётини ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқиш ҳамда уларни рўёбга чиқаришда Қозоғистонга ёрдам беришга чақиради. Таъкидлаш лозимки, бу БМТ Бош Ассамблеясининг Семипалатинск минтақасига оид ўн биринчи резолюцияси, унга 85 давлат ҳаммуаллифлик қилди. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, ҳужжат дунё давлатларининг ядро синовлари одамлар, айниқса, болалар ҳаёти, саломатлигига таъсиридан хавотирда эканлигини яққол кўрсатади. Резолюцияда мамлакат ҳукуматининг минтақа аҳлига ёрдам бериш учун ўз ҳисобидан маблағ ажратаётганлиги таъкидланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.