Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон жамияти олдида турган вазифалар ҳақида сўз юритди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон жамияти олдида турган вазифалар ҳақида сўз юритди

Натижаларга кўра Президент девони фаолият режасини ишлаб чиқади. Қосим-Жўмарт Тўқаев мунозара майдончасининг иккинчи йиғилишида шундай баёнот берди. Натижада давлат ва жамиятнинг тўлақонли мулоқотига эришилади. Давлат раҳбари Улитауда бўлиб ўтган биринчи учрашувдан кейинги муҳим ютуқлар тўғрисида гапирди. Тарихий мезонларда олганда, қисқа давр Адолатли Қозоғистон барпо этишда катта аҳамиятга эга бўлди. Мамлакат тараққиётига демократик вектор берган Конституциявий ислоҳот ўтказилди, давлат бошқаруви ўзгарди, қарорлар қабул қилишда фуқаролар қатнашуви кенгайди. Давлат раҳбари таъкидлашича, энди республика қаршисида сиёсий-иқтисодий ислоҳотларни ижтимоий-маданий ўзгаришлар билан уйғунлаштириш вазифаси турибди. Қосим-Жўмарт Тўқаев эътибор қаратиш лозим бўлган 8 йўналишни кўрсатди. Чегараолди туманларини ривожлантириш, жойларда ўз-ўзини бошқаришни мустаҳкамлаш зарур. Давлат дастурларини тузишда сифатли таҳлил керак. Ахборот сиёсати самарали бўлсин, креатив саноат ривожлансин, давлат рамзлари такомиллашсин, миллий ўзига хослик ҳамда миллий идентификация ривожланиши, маданий мерос оммалашиши лозим.

Абдумалик Сарманов таржимаси