Қозоғистон йўлакларига юк оқимларини жалб этиш учун терминаллар тармоғи тобора кўпайиб бораяпти. «Қозоғистон темирйўллари» миллий компанияси бошлиғи Қосим-Жўмарт Тўқаевга иш фаолияти тўғрисида ҳисобот берди. Нурлан Сауранбаев маълум қилишича, Алмати шаҳрида, Озарбайжоннинг Алят портида, Венгрия пойтахтида, Москва яқинида терминаллар қурилиши бошланди. Ляньюньган порти билан бирга Ақтауда контейнер хаби қурилиши бошланди. Сиань шаҳридаги қуруқлик портида Қозоғистон – Хитой терминали ишга тушди. У Транскаспий йўналиши орқали Осмон ости мамлакатига юк етказиб бериш ҳажмини оширишга хизмат қиляпти. Қозоғистон – Хитой ўртасида 32 миллион тонна юк ташилди. Бу кўрсаткич 2023 йилдагидан 13 фоизга ошди. Контейнер транзити 9 фоизга ўсди. Юк айланмаси 272 миллиард тонна-километрга етди.
Нурлан Сауранбаев, «Қозоғистон темирйўллари» ҲЖ бошқарма раҳбари:
- Темирйўл лойиҳалари қурилишига алоҳида эътьибор қилинди. «Дўстиқ – Мўйинти» учаскасидаги иккинчи линия ва Алмати айланма йўли қурилишлари ниҳоясига етди. Айни вақтда, терминаллар қуриляпти, рақамли ечимлар жорий этилган. Компания Қозоғистон йўл-транзит салоҳиятини кенгайтириш бўйича ишлашда давом этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

