Қосим-Жўмарт Тўқаев Эмманюэль Макронни ва бутун француз халқини миллий байрам – Бастилия қўлга киритилган кун билан табриклади. Давлат раҳбари Қозоғистон ва Франция ўртасида ўзаро ишончга асосланган сиёсий мулоқот ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича стратегик ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётганини тилга олди. Таъкидлаш лозимки, Бастилия олиниши инсоният тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири. У сиёсий озодликка инқилобий йўл билан эришиш тимсолига айланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси