Қозоғистонда транспорт сектори биринчи яримйилликда деярли 23 фоизга ўсди. Шуниси муҳимки, статистика соҳанинг барча йўналишларида, мамлакатнинг ҳамма
минтақаларида барқарор ўсишни кўрсатмоқда. Бунга
кўпроқ автомобиль транспорти, қувур ўтказиш ва темир йўл транспорти ҳисса
қўшган. Шу билан бирга, йўловчи ташиш ҳажми 928 миллион кишига етган, юк ҳажми эса 550 миллион тоннага тенг. Сўнгги беш йилда умумий транзит ҳажми 50 фоизга ошди,
Транскаспий йўналишида эса — олти мартага. Биргина ўтган йили Хитой ва
Европадан етказув ҳажми 62 фоизга ошиб, 4,5 миллион тоннага етди. Ҳозирда Президент топшириғига кўра Хитой билан чегарада ўтказув
қувватини кенгайтириш бўйича кенг кўламли иш олиб борилмоқда.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Жорий йилда Дўстиқ-Мўйинти, Алмати айланма йўлининг иккинчи темир йўл шохобчасини
топширамиз. Кейин эса, келаси йили Дарбаза-Мақтаарал ривожлантирилади.
Мўйинти-Қизилжар, Бахти-Аягўз – булар барчаси, юқорида айтганимдек, яқин истиқболда
ўтказув қувватимизни, бугун айтганимдек, йўлларимиз қувватини 4,5 мартадан 10
миллион тоннагача ошириш
учун имконият беради. Бу жуда катта иш,
йирик инвестицияларни талаб қилади,
аммо
бу ишни ўзимизда мавжуд
рақобат афзаллигини йўқотмаслик учун амалга оширяпмиз.
Рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.
TEZ Customs платформасида
Рақамли савдо йўлаги жорий этилиши транзит декларацияларни расмийлаштириш муддатини уч соатдан 30
дақиқага қисқартириш имконини
берди, бу
эса юкларни ўтказиш тезлиги ва самарадорлигини оширди.
Порт инфратузилмаси ҳам равнақ топмоқда.
Жорий йил
июнь ойида
Ақтау портида контейнер хаб иш бошлади, бу —
Транскаспий йўналишининг асосий бўғини.
Абдумалик Сарманов таржимаси

