Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари инсоният тамаддуни маданий меросини сақлаб қолиш борасидаги фаолиятнинг ёрқин намунаси. Бу ҳақда Президент марказида бўлиб ўтган «Буюк Дашт садоси» дебатлари доирасидаги халқаро йиғилишда ЮНЕСКО бош конференцияси раиси таъкидлади. Симона Мирела Микулеску мазкур тадбир этник спорт турлари бўйича ўтказилган энг йирик халқаро спорт мусобақалари билан чекланиб қолмаслигини тилга олди. Унда кўчманчи халқларнинг бой маданий мероси намойиш этилади. Буюк Дашт мамлакати пойтахтида бўлиб ўтаётган этник тадбирлар ҳам бунга гувоҳлик беради. Муҳтарам меҳмон урф-одатларни келгуси авлодларга мерос қилиш муҳимлигини таъкидлади. Шуни ҳам айтиш керакки, Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ЮНЕСКОнинг васийлигида ўтказиляпти. У халқаро ташкилотнинг номоддий маданият мероси рўйхатига киритилган.
Симона Мирела Микулеску, ЮНЕСКО бош конференцияси раиси:
– Мен Бош конференция Президенти ҳамда Руминия элчиси сифатида тилга олган мавзуларнинг мазмуни битта. Ҳукуматлар, фуқаролик жамиятгина эмас, ҳар биримиз миллий миллий қадриятларимизни кўз қорачиғидек асрашимиз зарур. Бу эзгу ишларда ёшларнинг тутган ўрни бошқача. Мен ёрқин келажагимиз бўлган ёш авлод вакиллари учун маданий ва маънавий меросни сақлаб қолиш, эъзозлаш ва севишга чақираман. Бу борада анъанавий спорт турларининг алоҳида ўрни бор, деб ҳисоблайман.
Абдумалик Сарманов таржимаси.