Қосим-Жўмарт Тўқаев халқаро гимнастика ташкилотлари раҳбарларини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев халқаро гимнастика ташкилотлари раҳбарларини қабул қилди

Алмати шаҳрида Марказий Осиёдаги энг йирик Гимнастика маркази барпо этилмоқда. Қозоғистон Президенти Ақўрдада халқаро гимнастика ташкилотлари раҳбарлари билан ўтказилган учрашув чоғида шуни маълум қилган. Томонлар юртимизда ушбу спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича ҳамкорлик аҳволини муҳокама қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатимизда йирик халқаро беллашувларни ўтказиш бўйича  қўшма ташаббусларни кўриб чиқишга ҳозирлигини таъкидлаб ўтди. Меҳмонлар жаҳон майдонларида юрт шарафини ҳимоя қилаётган қозоғистонлик атлетлар ютуқларига алоҳида тўхталиб ўтди. Учрашув сўнгида давлатимиз раҳбари  Халқаро гимнастика федерацияси президенти Моринари Ватанабэни I даражали «Дўстиқ» ордени билан, Осиё гимнастика уюшмаси президенти Абдулрахман ал-Шатрийни II даражали «Дўстиқ» ордени билан тақдирлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.