Қозоғистон иқтисодиётининг асосий соҳаларида ўсиш кузатилди

Қозоғистон иқтисодиётининг асосий соҳаларида ўсиш кузатилди

Йил бошидан буён Қозоғистон иқтисодиёти 3,7 фоизга ўсди. Ишлаб чиқариш саноатида 9 фоизга даражасида ўсиш қайд этилди. Энг сезиларли динамика машинасозликда. Январь-май ойларида 80 мингтадан зиёд автомобиль ишлаб чиқарилди. Кимё саноатида ўсиш деярли 18 фоиз. Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда эса бу кўрсаткич янада юқори. Иқтисодий ўсишни таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилишда шундай маълумот берилди. Бош вазир Ўлжас Бектенов инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқариш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширишни жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси