Қозоғистонда тинчликсевар ва очиқ сиёсат юритилади. У дўстлик ва ўзаро фойдали алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Ақўрдада қатор мамлакатлар элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилиш чоғида шундай баёнот берди. Давлат раҳбари АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм, Сьерра-Леоне элчиси Мохамед Йонгаво ва Молдова элчиси Лилиан Дарийни Қозоғистондаги расмий фаолияти бошланиши билан табриклади. Улар мамлакатимиз билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга салмоқли улуш қўшишига ишонч билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси