С5+1 Саммити: экспертлар тадбирнинг аҳамиятини айтди

С5+1 Саммити: экспертлар тадбирнинг аҳамиятини айтди

6 ноябрда Вашингтонда «C5+1» форматида саммит ўтади. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон етакчилари ҳамда АҚШ президенти учрашуви кун тартиби жуда кенг. Шу жумладан, савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлик, энергетика, саноат ва рақамлаштириш масалалари кўриб чиқилади. Томонлар ўзаро фойдали ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича аниқ қадамларни белгилаб олади. Экспертлар фикрича, бу даражадаги улкан воқеа Евроосиёда янги геосиёсий воқелик шаклланганини, йирик давлатларнинг минтақага эътибори ортганини кўрсатади. Умуман олганда, Марказий Осиё Америка Қўшма Штатлари учун стратегик ҳудудий жойлашуви ва янги транспорт йўлаклари шаклланишида тутган ўрни билан қизиқарли. Қозоғистон  эса Евроосиёнинг асосий транзит тугуни. Шунингдек, ноёб-ер металлари қазиб олиш ва қайта ишлашдаги ишончли ҳамкор.


Али Мухамбет, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти Америка ва Европа тадқиқотлари бўлими катта эксперти:


- Шу муносабат билан АҚШ ўта муҳим минераллар етказиб беришни диверсификациялашга интиляпти. Бу вазиятда Қозоғистон АҚШга мавжуд 50 та минералнинг 19 таси билан таъминлай олади. Улар қаторига германий, галлий, вольфрам, кобальт ва бошқалар киради. Қозоғистон  ўта муҳим минералларнинг диверсификацияланган, барқарор етказиб бериш занжирларида иштирок этиш учун ҳамма имкониятларга эга. Бу эса айни вақтда инвестициялар ва технологиялар келишига сабаб бўлади.


Эслатамиз, «С5+1» формати 2015 йилдан буён мавжуд. Саммит биринчи марта президентлар даражасида икки йил аввал Нью-Йоркда ташкил қилинди. Вашингтондаги ушбу учрашув мулоқотнинг 10 йиллигига бағишланди экспертлар фикрича, Вашингтоннинг Марказий Осиё салоҳиятига эътиборини кўрсатади.


Манарбек Кабазиев, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Ташқи сиёсий тадқиқотлар институти раиси ўринбосари:


- 10 тадан кўпроқ вазирлик учрашувлари ўтказилди, улар мазкур формат янада ривожланиши учун кучли туртки берди. Яъни Марказий Осиёнинг кўплаб ҳамкорлари, АҚШ саноат ишлаб чиқариши, водород технологияларини ривожлантириш, тоза энергия ва бошқа масалаларни кўриб чиқди. Мен буни мазкур формат доирасидаги шу каби кучли лойиҳалардан деб ҳисоблайман.


АҚШ Давлат департаменти «С5+1» ташаббусининг 10 йиллигига бағишланган конференция ташкил қилади. Тадбирда вазирлар, сенаторлар ва махсус вакиллар қатнашади. Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау етакчи компаниялар раҳбарли учун пленар панел сессия ўтказади. «С5+1» мамлакатлари юқори лавозимли амалдорлари ҳамда бизнес етакчилари ўн йиллик ҳамкорлик натижаларини чиқаради, Марказий Осиё ва АҚШ ўртасида иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлларини ўрганишади.


Абдумалик Сарманов таржимаси