Қосим-Жўмарт Тўқаев Халқаро шахмат федерацияси президенти Аркадий Дворковични қабул қилди. Давлат раҳбари Қозоғистон федерациясига, мураббийлар ва ёш спортчиларга FIDE тарафидан берилаётган кўмакни юқори баҳолади. Учрашувда ҳамкорликнинг келгуси истиқболларига эътибор қаратилди. Аркадий Дворкович Қозоғистонда қабул қилинган Шахматни ривожлантириш мажмуавий режасининг мазмунига тўхталиб ўтди ва спортчиларимизнинг FIDE шафелигида бўлиб ўтаётган, қозоғистонликлар энг кўп медаль йиғаётган беллашувлардаги рекорд натижаларини маълум қилди. Учрашув якунида Президент Аркадий Дворковични II даражали «Дўстиқ» ордени билан тақдирлади.
Шунингдек, Давлат раҳбари шахмат бўйича дунё чемпионатлари совриндори бўлган ёш қозоғистонликлар билан учрашув ўтказди. Президент таъкидлаганидек, улар ғалабаси жаҳон майдонида Қозоғистон шуҳратини кенг ёяди, Қозоғистон шахмат мактабининг улкан келажагидан дарак беради. У ёш спортчиларни ўз олдига катта мақсадлар қўйишга чақирди ва зафарлар тилади. Учрашув якунида Қосим-Жўмарт Тўқаев шахмат тахтасида эсдалик имзосини қолдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

