Давлат раҳбари табрик телеграммалари йўллади

Давлат раҳбари табрик телеграммалари йўллади

Давлат раҳбари ХХР раиси ва Вьетнам Компартияси Марказий қўмитаси Бош котибига Ой тақвимига кўра кириб келган Янги йил байрами билан табрик телеграммаси жўнатди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Си Цзиньпин ва То Лам ҳамда икки давлат халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик тилади. Давлат раҳбари республикамизнинг Осмон ости мамлакати билан стратегик ҳамкорлик мустаҳкамланаётганига эътибор қаратди. То Ламга йўлланган телеграммада Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Вьетнамни Жанубий-Шарқий Осиёдаги муҳим ҳамкор сифатида билишини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси