Қозоғистон аҳли янги намунадаги паспорт олаяпти

Қозоғистон аҳли янги намунадаги паспорт олаяпти

Қозоғистон аҳли янги намунадаги паспорт ола бошлади. Унга қўшимча замонавий муҳофаза элементлари ўрнатилди. Ҳужжатда қор барси сурати бор. У HDM технологияси — юқори даражадаги металлаштириш ёрдамида яратилган. У паспорт ҳақиқийлигини текширишни жадаллаштиради, қалбакилаштиришни қийинлаштиради. Амалда, бунинг имкони йўқ, дейиш мумкин. Мавжуд паспортлар ўзгартирилиши шарт эмас, уларга зарарланмаса – муддати тугагунича яроқли. Тегишли вазирликда маълум қилишларича, Қозоғистон шахс гувоҳномаси дунёдаги энг яхши муҳофазаланган ҳужжатлардан, унда 22 та ҳимоя элементи бор. Дунё талаблари ва стандартлари асосида тайёрланган. Таъкидлаш лозимки, паспорт дунёдаги нуфузини мустаҳкамлаяпти. Қозоғистонликлар 79 давлатга визасиз бора олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси