Жорий йилда Қозоғистонда жазирама ва қуруқ ёз кутиляпти. Бу эса табиий сабаблар оқибатида ўт кетиши эҳтимолини оширади. Йирик ёнғинларга қарши курашиш учун 50 минг одам ва 10 мингта махсус техника бирлиги ҳозирланади. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотга кўра, «Казавиаспас»нинг бортдан иборат авиацияси шайлаб қўйилган, улардан 9 таси сув сепиш ускуналари билан жиҳозланган. 120 та учувчисиз ускуна ҳудудларнинг ҳаводан кузатиб туриш учун ишлатилади. Бундан ташқари, республика фуқаро ҳимояси хизмати ташкил қилинган. Йирик ёнғинлар юз берганда улар фаолиятни мувофиқлаштиришга хизмат қилади. Мамлакатда бугунги кунда табиий офатлар олдини олиш, ёнғинларни бартараф қилиш бўйича тадбирлар режаси тузилган. Минтақаларда аҳоли манзилгоҳларини дашт ва ўрмон ёнғинларидан муҳофаза қилувчи минераллаштирилган тасмалар барпо этиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.