Харбий авиациянинг ривожланиши

Харбий авиациянинг ривожланиши

Қозоғистон армиясининг парвоз ва муҳандислик-техник кадрларини тайёрлаш даражаси юқори. Қозоғистон Қуролли кучлари ҳаво  мудофааси  Бош қўмондони брифингда харбий авиацияни ривожлантириш ҳақида гапирди.Даурен Қосановнинг сўзларига кўра, жорий йилда парвоз экипажлари ўз малакаларини 15 фоизга оширган, шунингдек, парвоз сонини ҳам орттирган. Бир учувчи учун ўртача иш вақти 40 соатдан ошди. Муҳандислик-техник хизмат мутахассислари ҳам ўз малакаларини оширдилар.Машғулотлар давомида турли турдаги қурол-яроғ ва харбий техниканинг имкониятлари синовдан ўтказилди. Мамлакатимиз қуролли кучларининг тегишли бўлинмалари 30 дан ортиқ тактик ва тезкор ўқув тадбирларида иштирок этди. Шунингдек, Даурен Қосанов қуролланиш дастурига мувофиқ ҳаво мудофаа тизимлари ва самолётлар паркини янгилаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълум қилди.  Шу тариқа, Қозоғистон армияси С-295 ҳарбий-транспорт самолётлари Ми-35 ва Ми-171Ш транспорт ва жанговор вертолётлари, шунингдек,«Anka»ҳужумчи дронлар билан тўлдирилди. 

Даурен Қосанов, Қозоғистон Республикаси Қуролли кучлари ҳаво мудофааси  бош қўмондони:
-Яна бир аккумулятор «ТОР-2М» шу йил охиригача етиб келиши режалаштирилган. Келгуси йил бошида биз олтита Су-30СМсамолёти билан таъминлаймиз. Бугунги кунда бу дунёдаги энг яхши кўп мақсадли жаговор самолёт «Тор-М2К» зенит-ракета тизимининг батареяси ва А-400М Атлас харбий  транспорт самолёти.

Индира Мейрханова таржимаси.