Мажилис Спикери депутатлар қаршисидаги вазифаларни кўрсатиб ўтди

Мажилис Спикери депутатлар қаршисидаги вазифаларни кўрсатиб ўтди

Давлат раҳбари Ҳукумат олдига қўйган вазифаларни рўёбга чиқариш учун мустаҳкам қонуний пойдевор зарур.  Депутатлар жамият учун зарур қонунларни қабул қилиш, уларнинг мазмунини тушунтириб бериши керак. Бугун Мажилис раиси Ерлан Қўшанов Президент сифатли инвестициялар жалб этиш, илғор технологиялар жорий этиш, солиқ ислоҳотига эътибор қаратганини таъкидлади. Палата раисининг маълум қилишича, буларнинг ҳаммаси барқарор ривожланиш ва қозоғистонликлар фаровонлигини оширишга хизмат этади. Айни вақтда, улар ҳар бир депутат, фракциядан фидокорлик талаб қилади.

Ерлан Қўшанов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси раиси:

- Барча қонунчилик ечимлари аҳоли билан тиғиз ҳамкорликда қабул қилиниши лозим. Фаолиятимизда «тингловчи давлат» концепциясидан оғишмаган ҳолда сайловчилар билан фаол ҳамкорликка эришиш зарур. Мажилис жамоат қабулхонаси доирасида фуқаролар мурожаатларига алоҳида эътибор қаратишимиз зарур. Одамларнинг фикри, халқ иродаси — Давлат раҳбари сиёсатининг асосий концепти эканлигини унутмаслик лозим.

Мажилис Россия билан энергия тизимлари бўйича шартномани ратификациялади

Палата йиғилишида депутатлар қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқишди. Шу жумладан, Қозоғистон ва Россия ўртасида ягона энергия тизимининг параллел ишлаши тўғрисида ҳукуматлараро шартномани ратификациялади. Ҳужжат икки давлатнинг энергетикадаги алоқалар шартларини белгилайди. Тегишли вазирлик раҳбари берган маълумотга кўра, электроэнергиянинг режаланмаган ҳолда ўтиши ва мамлакатимизда энергия етишмаслиги туфайли мазкур ўзгаришлар киритилган.

Алмасадам Сатқалиев, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири:

- 2 ҳолатда турлича ҳақ тўлаш кўзда тутилган. 150 мегаваттгача бўлган фарқда Қозоғистон томонининг фақат электроэнергия учун ҳақ тўлашига эришдик. Аммо бу кўрсаткич 150 мегаваттдан ошиб кетган тақдирда электроэнергия қийматидан ташқари диспетчер хизмати, Росия тармоқлари орқали транзит учун қўшимча ҳақ берилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси