Йиғилиш Давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин раислигида ўтди. Коррупцияга қарши курашда самарали чора-тадбир ва механизмларни жорий этиш учун ташкилот билан ҳамкорлик қилиш зарурати таъкидланди. Шунингдек, соядаги иқтисодиётга қарши курашишга оид мажмуавий режа муҳокама қилинди. Унинг улушини камайтириш учун 3 йиллик режа ижросини мониторинг қилиш ва кўрилаётган чора-тадбирларга ўз вақтида ўзгаришлар киритиш зарурлиги тилга олинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси