Туркманистон Эронда қолиб кетган хорижий фуқароларнинг ўз мамлакатига
хавф-хатарсиз қайтиши учун имконият яратяпти. Яқин Шарқда кескинлик ортиши
оқибатида авиаалоқа чекланиши шароитида республика кеча-кундуз транзит учун имконият яратяпти. Бундан ташқари,
Ашхободда меҳмонхонада жойлашиш, овқатланиш, сафарни давом эттириш пунктигача
етказиб қўйиш хизматлари йўлга қўйилган. Ҳозирча 150 нафар одам
чегарани кесиб ўтди. Яна 17 давлатдан бўлган 250 фуқаро келиши
мўлжалланяпти. Улар
асосан Сера́хс
шаҳри орқали келяпти. Қўшимча тўртта ўтказиш пункти ишлаб турибди. Тожикистон
ва Ўзбекистон фуқаролари эвакуация қилиниши учун алоҳида пункт очилди. Барча ишлар Ашхободнинг
хориждаги дипломатик
миссиялари билан тиғиз ҳамкорликда амалга ошириляпти.
Ҳабиб Муҳаммад, Финляндия
фуқароси:
- Бизни чегарада
тегишли хизматлар ва волонтёрлар кутиб
олди, инсонийлик кўрсатди, ёрдам берди. Ҳозир Ашхободдамиз. Бу ердан
уйимизга, Хельсинкига учиш ниятидамиз. Зиддият майдонини соғ-омон
тарк этишдаги ёрдам учун барча хизматлардан бениҳоя миннатдормиз.
Ма
Цзяюэ, Эрон олий ўқув
юрти талабаси:
- Эсон-омон, қийинчиликсиз чегарагача етиб
олдик. Ҳамма нарса вазминлик ва хавфсизлик ҳисобга олиб ташкил қилинди. Ҳозир уйга қайтяпмиз, вазиятга кўра нима қилишни ҳал этамиз. Агарда Эронда вазият енгиллиашса,
қайтиб келишни, таълимни давом эттиришни ўйлаяпмиз. Аввало, транзит учун
шундай хавфсиз йўл очиб беришгани учун раҳмат.
Абдумалик Сарманов таржимаси

