Туристик салоҳият ва креатив саноат ривожлантирилиши керак. Астанада «Дунё мўъжизаси» халқаро туристик кинофестивали
финали ўтказиляпти. Унда Қозоғистон, Россия, Хитой, Ўзбекистон, Беларусь, Эрон ва Қирғизистондан юз нафардан зиёд видеограф ва мобилограф йиғилди. Иштирокчилар
ўз ишларида қадрдон ўлкасининг кўркам манзараларини тақдим этишди. Роликлар, ҳужжатли ва қисқа метражли ленталарни махсус ҳакамлар ҳайъати баҳолайди. Унга туризм саноати, маркетинг, оммавий ахборот ва видеоблогинг вакиллари кирди. Танлов Астана шаҳрини ривожлантириш маркази ёрдамида ўтяпти. Ташкилот вакилларининг таъкидлашича, Қозоғистон
пойтахтида туризм тобора кенг ривожланяпти. Ўтган йилнинг ўзида унга бир миллион уч юз йигирма минг меҳмон келди, уларнинг чорак қисмини хорижликлар ташкил қилади.
Сергей Кривцов, «Дунё мўъжизаси» халқаро туристик кинофестивали
ташкилотчиларидан бири:
- «Дунё мўъжизаси»
иккинчи марта ўтказиляпти, унинг биринчи босқичини Қозоғистонда ташкил қилдик. Туристик видео ўзига хос
маҳсулот, маълум бир объект, мамлакат, минтақага келишни тарғиб қилувчи бундай асарн
суратга олиш осонмас, унинг нозик
жиҳатлари жуда кўп.
Жазира Жанкина, «Дунё мўъжизаси» халқаро туристик кинофестивали
ташкилотчиларидан бири:
- Бу кинофестиваль
Қозоғистон манзараларини тарғиб қилиш, ички туризмни оммалаштириш, шу
тариқа мамлакатнинг нақадар ўзига хослигини намойиш этиши билан қизиқарли. У орқали
беназир Қозоғистонни намойиш эта оламиз.
Номинацияларимз 8 та, ҳар бир номинациянинг бир қанча
қисмлари бор. Саноат, воқеа, маданий мерос, зиёрат,
гастротур, ахборот марказлари учун махсус мукофотлар бор.
Алмати манзаралари,
миллий паркларини
келтирилган, Қарағандидан муқаддас
қадамжоларнинг тасвирлари бор.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.