Алматида бўлиб ўтган халқаро форумда Марказий Осиёда биологик
хилма-хилликни сақлаб волиш масаласи муҳокама қилинди. БМТ ташкилотлари экспертлари,
яқин ва узоқ хориж олимлари ер деградациясини тўхтатиш, ноёб флора ва фаунани
кўпайтириш масалаларини кўриб чиқди. Сув захираларининг камайиши экологларда
ташвиш уйғотмоқда. Қозоғистон ҳудудининг атиги 5 фоизи ўрмон билан қопланган. Олимлар
фикрича, ёввойи дарахтлар вазиятни ўзгартиришга ёрдам беради. Улар қаторида Сиверс
олмаси ҳам бор. Бу дарахт қурғоқчиликка чидамли, саҳроланишга бардош беради.
Тимур Турдиев, Биология ва ўсимликлар биотехнологияси институти етакчи мутахассиси:
- Бугунги кунда олманинг табиий популяцияси ўсадиган
резерватнинг 50-60 фоизи тикланди, лабораториялар очиляпти, уларда Сиверс олмаси
фаол кўпайтириляпти, ёпиқ илдиз тизимига эга кўчатлар олиняпти.
Биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш бўйича
муваффақиятли тажриба ҳам мавжуд. Қозоғистонда қор барси сони икки марта ошди,
сайғоқлар сони ортиб боряпти. Янги қўриқхоналар очилиши бунга ёрдам беряпти. Бундан
ташқари, олимларга ўрмон ёнғинларига қарши курашда ёрдам берувчи «Сигма» мажмуаси
тақдим этилди. Сунъий интеллект туфайли
олов ҳаракатини прогноз
қилиш, тегишли чоралар кўриш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

