Қозоғистон ва Россия ҳар куни чегараоша оқадиган дарёлардаги сув сатҳи
бўйича маълумот алмашиш тўғрисида келишиб олди. Тошқинлар мавсуми тугагунича шундай иш тутилади. Айни вақтда, икки давлат сув омборлари иш тартиби ва
сув сатҳи ўзгариши бўйича прогнозларни ҳам баҳам кўради. Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиздаги
сув ҳавзалари мутахассислар томонидан кеча-кундуз кузатилади. Эриган қор сувларини қабул қилиш учун тегишли имкониятлар
кўзда тутилган. Икки давлат
ҳудудидан оқадиган сув манбаларида, шу жумладан, Иртиш ва Уралда 240 километр дарё ўзани тозаланди. Эслаатмиз, прогнозга кўра, март ва апрель ойлари илиқ келади, кўп миқдорда ёмғир ёғиши кутиляпти, бу эса тошқин эҳтимолини оширади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

