Президент прокурорларга бизнесни ноқонуний текшириш, тергов бошлашга йўл қўймасликни топширган. Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат тадбиркорлари билан учрашувда шундай баёнот берди. Давлат раҳбари маълум қилишича, ишини ривожлантираётган шахсларга халал бермаслик керак. Бундай иш тутиш давлат манфаатига қарши жиноят ҳисобланади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Сўнгги беш ой давомида прокурорлар 100 мингдан зиёд тадбиркор манфаатини ҳимоя қилди, бу 2021 йил кўрсаткичлари билан тенг. Ушбу факт тергов органларининг бизнесни жиноий таъқиб доирасига тортишга интилаётганини кўрсатади. Бош прокуратура тадбиркорлик субъектларига қарши ноқонуний шаклда назорат ва айниқса, тергов ишлари олиб борилишига йўл қўймаслик юзасидан қатъий иш олиб бориши зарур.
Давлат раҳбари ўз нутқида давлат сиёсатининг беқарорлиги ва мунтазам ўзгариб туриши бўйича тадбиркорлар билдираётган асосли эътироз хусусида ҳам фикр билдирди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Ҳукумат ва Президент девонидан барча иқтисодий сиёсатларни ўзида жамлаган доктринал ҳужжат кутаман. Унга макроиқтисодиёт, солиқ, бюджет, пул-кредит ва бошқалар кириши шарт. Мазкур иш бизнес вакилларининг конструктив иштирокида амалга оширилиши керак, Фақат шу тариқа биз амалда зарур ва самарали ислоҳотларни амалга ошира оламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.