2024 йилда Қозоғистонда ўтказилган геологоразведка ишлари туфайли 17 та минераллар ва бошқа захиралар конлари давлат ҳисобига олинди. Уларда олтин, кумуш, мис, рух, қўрғошин, вольфрам, хром, молибден ва марганец рудалари бор. Шунингдек, 6 та янги углеводород кони рўйхатга олинди. Таъкидлаш лозимки, мамлакат Президенти топшириға кўра, 2026 йил охиригача 2 миллион 200 минг квадрат километр ҳудудда геолого-геофизика тадқиқотлари ўтказилади. Умуман олганда, бугунги кунда мамлакат минерал-хомашё базасида мингтадан зиёд қаттиқ фойдали қазилмалар конлари бор. 12 та участкада ноёб-ер металларини ахтариш ишлари давом этяпти. Разведка маълумотига кўра, уларнинг бирида 935 минг тонна церий ва лантаноидлар борлиги аниқланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

