Йил бошидан буён
Чимкентда асосий капиталга киритилган инвестиция ҳажми салкам 35 фоизга ортди
ва 360 миллиард тенгени ташкил қилди. Ҳоким Ғабит Сиздиқбековнинг Давлат
раҳбарига берган ҳисоботига кўра, Чимкентда саноат фаол ривожланяпти. Йил
бошидан буён ушбу соҳа 680 миллиард тенге қийматга эга маҳсулот берди. Саноат
салоҳиятини кенгайтириш учун «Жулдиз» ва «Бўзариқ» саноат зоналари ишга
туширилди. Шаҳарда кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони 139 мингтадан ошди.
Қурилиш соҳаси фаол ривожланяпти, ўтган ойлар давомида 517 минг квадрат метр
уй-жой фойдаланишга топширилди. Жанубий айланма йўл, иккита транспорт кесишмаси
фойдаланишга топширилди. Қабул ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев ўрта ва кичик
бизнесни қўллаб-қувватлаш, аэропортнинг янги учиш-қўниш чизиғи қурилишини
жадаллаштириш, инвестиция жалб этишни фаоллаштиришни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

