Қозоғистон вакиллари МАГАТЭ Бош анжуманида иштирок этади

Қозоғистон вакиллари МАГАТЭ Бош анжуманида иштирок этади

Венада Атом энергияси бўйича халқаро агентлик Бош анжуманининг 67-сессияси бўлиб ўтади. 29 сентябрга қадар давом этадиган ушбу тадбирда юртимиз вакиллари ҳам қатнашади. Миссияга Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев раҳбарлик қилади. У миллий делегациялар етакчилари, шунингдек,  МАГАТЭ Бош директори Рафаэль Гросси билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

 Айбек Смадияров, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили:
- Қозоғистоннинг атом энергиясидан тинч йўлда фойдаланиш соҳасидаги салоҳиятини намойиш этиш мақсадида, «Казатомпром» МАК, Миллий ядро маркази ва Қозоғистон Республикаси Ядро физикаси институти томонидан ахборот стенд-павильони ташкил этилди. Анжуман доирасида МАГАТЭ билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича тадбирлар ўтказилиши ҳам режа қилинган.

Хуршида Абдуллаева таржимаси.