5-Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинларида
4 мингга яқин иштирокчи қатнашади. Эслатамиз, мусобақалар юртимиз пойтахтида
биринчи маротаба шу йилнинг кузида бўлиб ўтади. Қатнашчилар спортнинг 20 та
миллий ва этник тури бўйича беллашади. Хусусан, булар - қозоқча кураш, камондан
ўқ отиш, от пойгаси, бургут билан ов, анъанавий интеллектуал ўйинлар ва
бошқалар. Ҳозирда Астанада кенг миқёсли бу тадбирга фаол тараддуд кўриляпти.
Масалан, кўчманчилик маданиятининг бой ва хилма-хиллигини намойиш этиш
мақсадида этноовул барпо қилинади. Унда Кўчманчилар тамаддуни музейи
экспозициялари, Усталар шаҳри тақдим этилади. Қозоғистонда Бутунжаҳон
Кўчманчилар ўйинлари ўтказилиши 2024 йилнинг энг йирик тадбири бўлиши борасида
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев яқинда берган интервьюсида таъкидлаб ўтган.
Аблай Қўндибаев,
Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича
дирекция раҳбари ўринбосари:
-
Фаолиятимизни давом эттиряпмиз. Бугунги кунда Бешинчи Бутунжаҳон Кўчманчилар
ўйинларида иштирок этиш истагини билдирган давлатлар сони юздан ошади. Ҳозирги
пайтда мусобақаларга тараддуд кўриляпти. «Астана Арена» ўйингоҳи ҳамда «Алау»
муз саройида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Эслатамиз, Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинларининг дастлабки учта беллашуви Қирғизистонда ўтказилган, тўртинчи мусобақа эса Туркияда бўлиб ўтган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.