Янги Конституция ёшлар салоҳиятини очиш учун мустаҳкам пойдевор яратади

Янги Конституция ёшлар салоҳиятини очиш учун мустаҳкам пойдевор яратади

Янги Конституция ёшлар салоҳиятини очиш учун мустаҳкам пойдевор яратади. Сенат раиси Маулен Ашимбаев Евроосиё Миллий университети талабалари билан учрашди. Унда янгиланган Асосий қонуннинг асосий меъёрлари, бу меъёрларнинг рўёбга чиқишида ёшларнинг роли, янги ҳужжатнинг мамлакатни ривожланишидаги аҳамияти муҳокама қилинди. Парламент юқори палатаси етакчиси таъкидлашича, референдум янги тарихий босқичнинг ибтидоси бўлади.  Партия тизими мустаҳкамланади, маслихатлар роли ортади, фуқаролар мулоқоти институтлари кенгаяди. Бу ўзгаришларнинг тўлақонли амалга ошиши ёшлар фаоллигига, билимига, ўзгаришларда иштирок этишига боғлиқ.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:

– Янги Конституция лойиҳаси Президент Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаевнинг сиёсий тизимни ҳар томонлама модернизация қилиш бўйича олиб борган ишларини мантиқан давом эттирди, мамлакат келажаги манифестига айланди. У аввало ижтимоий тотувлик ва миллий бирликка асосланган ҳолда мамлакат тараққиётининг узоқ муддатли ривожланиши векторига айланди. Идентикани, давлат тили мақомини мустаҳкамлашлашга алоҳида эътибор берилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси