Қозоғистон Президенти шайх Муҳаммад бин Заид ал Нахаянни Бирлашган Араб амирликлари Миллий куни билан табриклади. Телеграммада Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, мамлакат жадал ривожланяпти, халқаро саҳнада юксак нуфузга эга. Давлат раҳбари ҳамкорликни чуқурлаштириш тарафдорлигини, БАА Қозоғистоннинг асосий ҳамкорларидан бири эканлигини кўрсатиб ўтди. Лаос Мустақиллик куни билан эса Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳамкасби Тхонг-лун Сису-лИтни табриклади. Қозоғистон Президенти ушбу мамлакатнинг давлатчиликни мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини оширишдаги юксак муваффақиятларини тилга олди ва икки томонлама алоқалар ривожланишда давом этишига ишонч билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

