Давлат раҳбари Малик Ғабдуллин номли Фуқаро мудофааси академиясига борди

Бугун Ақмўла вилоятида бўлган Давлат раҳбари Фуқаро мудофааси академиясида шу ҳақда гапирди. Бу таълим даргоҳи профессионал қутқарувчилар чиқарувчи Қозоғистондаги ягона олий таълим маскани ҳисобланади.. Чорак аср мобайнида 6 минг мутахассис чиқарилди.  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Туркияда юз берган зилзила оқибатларини бартараф этиш ишларида ёрдам беряпти. Улар қаторида Ақмўла вилоятидан бўлган 18 ходим бор.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Қутқарувчиларимиз кўпларга ёрдам берди. Вазиятдан фойдаланиб, туни-куни Туркия халқига ёрдам бераётган барча қозоғистонликларга миннатдорчилик билдираман! Ватанга соғ-омон қайтишганидан кейин улар мукофотга тақдим этилади.

Бундан ташқари, Давлат раҳбари унинг топшириғига кўра Ҳукумат Академия моддий-техника базасини мустаҳкамлаш устида иш олиб боришини билдирди. Шунингдек, 2023 йилда қутқарувчилар маоши 70 фоизга ошиши кутиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси