Давлат ташрифи доирасида Қозоғистон Президенти умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев ва унинг рафиқаси Зарифа Алиеванинг қабрини зиёрат қилди. Сўнгра Қосим-Жўмарт Тўқаев Бокунинг Тоғолди паркида жойлашган, Озарбайжоннинг озодлиги, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш учун жонини фидо қилган қаҳрамонлар дафн этилган Шаҳидлар хиёбонидаги мангу оловга гулчамбар қўйишда қатнашди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.