Президент: «Қозоғистон учун тоза атом энергияси жуда муҳим»

Ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши, янги лойиҳаларни ишга тушириш, жараёнлар ва урбанизацияни автоматлаштириш. Ушбу омиллар ресурслар сарфини оширишга олиб келади. Хусусан, электр ва иссиқлик энергиясида. Тегишли вазирлик маълум қилишича, 2035 йилга бориб, Қозоғистонда электр энергияси истеъмоли 152 миллиард киловатт/соатдан ошади. Етарли ҳажмни таъминлаш учун энергия захираларининг ишончли манбалари керак бўлади. Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев «Egemen Qazaqstan» газетасига берган интервьюсида таъкидлагани каби, Қозоғистон учун тоза атом энергияси жуда муҳим. Бу иқтисодиётимиз келажаги учун принципиал масала. Қозоғистон атом электр станциялари бош директори ҳам шу фикрни қўллаб-қувватлайди. Тимур Жантикин айтишича, АЭС мамлакатимизда энергия етишмовчилиги масаласини ҳал этишда, Қозоғистон ўз зиммасига олган углерод нейтраллиги борасидаги жавобгарликни бажаришда, шунингдек, энергия хавфсизлиги ва энергия мустақиллигини таъминлашда ёрдам беради. Бунинг учун республикамизда объектни ишлатиш учун зарур салоҳият - табиий уран захиралари ва ядровий ёқилғи компонентлари ишлаб чиқариши мавжуд.

 

Тимур Жантикин, Қозоғистон атом электр станциялари бош директори:

Масалани ортга суриб бўлмайдиган, ҳал қилувчи палла келди. Бошқа манбалар маълум чекловлар билан боғлиқ, яъни бизда сув захиралари кўп эмас ва газ ҳам кўпга етмайди. Кўмирни айтдим, аста-секин қисқариб боради. Баъзида тикланувчи энергетика ҳақида айтиб қолишади, лекин бу мутлақо бошқа соҳа. Тикланувчи манбаларни аввал шакллантириш талаб этилади. Яъни у ҳеч қандайига асосий манба ўрнини боса олмайди, бу кўриниб турибди. Биз фақат кўмир захираларига таяна олмаймиз, бунда жадал диверсификация лозим, чунки муддатлар қисқа ва табиийки, иккинчи асосий манба атом энергияси ҳисобланади, бу сир эмас.  

 

АЭС қурилиши масаласини эса қозоғистонликлар ҳал қилади. Бу масала умумхалқ референдумида кўриб чиқишга тақдим этиладидея таъкидлаган Қосим-Жўмарт Тўқаев. Бундан олдин мамлакатда кенг миқёсдаги жамоатчилик эшитуви ўтказилади. Қозоғистонликлар экспертларнинг «маъқул» ва «қарши» далилларининг барчасини ўйлаб кўриши даркорШундан кейингина сайловчиларнинг эркин фикри асосида ҳар томонлама ўйланган қарор қабул қилиниши мумкин.

Хуршида Абдуллаева таржимаси.